Завод ҳақида

Завод ҳақида

Биз сизнинг бизнесингизни юксалтирамиз

Хурматли мижозлар ва мехмонлар!

HOTOMI брендига қизиқишингиз ва қўллаб қувватлашингизни самимий қадрлаймиз!

Jinji Trading МЧЖ Жанубий Кореянинг таниқли "Asia Pacific Enterprise Co., Ltd." Компаниясининг Узбекистандаги расмий вакили саналади. Анъаналарига содиқ қолган холда юқори сифатли кўтариш ва бурғулаш ускуналари  билан таъминлаш бўлиб қолмоқда. «Jinji» сўзининг луғавий маъноси-халол, жиддий ва масъулиятли. Техник муҳандислик-техник базани қайта ташкил этиш, реконструкция қилиш, мижозларнинг этирозларини ҳал қилишда очиқлик ва мослашувчанлик биз ишлаб чиқарилаётган ускуналарнинг сифатини яхшилашга ва унинг хизмат муддатини узайтиришга имкон берди.Бугунги кунда «Jinji Trading» МЧЖ замонавий ишлаб чиқариш майдонларига ва бир қатор МДҲ мамлакатлари ва Жануби-Шарқий Осиёдаги ваколатхоналарига эга бўлиб, бу бизга рақобатбардошликни ошириш ва бурғилаш ускуналарини етказиб берувчи сифатида хизмат қилиш имконини беради, айни пайтда бизнинг ускуналаримиз билан мижозларнинг юқори даражадаги эҳтиёжини қондириб бормоқдамиз.HOTOMI бренди остида ишлаб чиқарилган кенг кўламли кран манипулятр ва бурғулаш ускуналарига эга бўлган «Jinji Trading» МЧЖ Сизга ўзингизнинг эҳтиёжларингизга мос бўлган ускуналарини танлаш имкониятини беришга тайёр.Биз ишлаб чиқарган ускуналар узоқ вақт давомида ўзини яхши томонлама тавсия эта олди ва истеъмол бозоридан ўз ўрнини эгалай олди. Сизнинг фикир ва таклифларингиз из учун мухимдир. Бу ўз навбатида юқори сифатли ускуналар етказиб берувчи сифатида ривожланиш ва юксалишимизга ёрдам беради.

TOP