Jinji Trading

"Jinji Trading" МЧЖ кран ва бурғулаш ускуналари компаниясининг расмий сайтига хуш келибсиз.

HOTOMI JN 1030 Бурғулаш-кран техникаси:

Бурғулаш ускунасининг ихчам модели стрела қурилмаси билан уйғунлашган бўлиб, иккала бўлинмаси ўзаро шарнирлар билан боғланган, улар оралиғидаги бурчак эса гидроцилиндр орқали ростланади. Бу эса ўз навбатида бурғулаш жараёнида ерга босимни кучайтиради.

HOTOMI JS 034 кран-манипулятор ускунаси:

Максимал юк кўтариши 3,3 т., максимал кўтариш узунлиги 9,7 м. бўлган тўғри телескопик стрелага эга янги ихчам кран манипулятор модели универсаллиги билан турли соҳаларда ўзини кўрсата олди.

HOTOMI - Кореянинг кран ва бурғулаш кран ускуналари

Кўтариш ва бурғилаш ускуналари HOTOMI кўп йиллар давомида энергетика соҳаси ва қурилиш соҳасидаги бошқа тармоқлардаги компаниялар олдида турган барча вазифаларни ҳал қилишда ишончли восита сифатида ўзини оқлади.

HOTOMI бренди истеъмол бозорида ўз ўрнини эгаллаб, энергетика ва қурилиш ташкилотлари ҳамда кичик корхоналар ўртасида харажатларни оптималлаштиришга интилиб, муайян ишончга сазовор бўлди.

Биз доимий изланишда

10 йил

кран ва бурғулаш техникаси бозорида

Ишончли сифат

ISO стандартларига мос келадиган

1000дан ошиқ

ишлаб чиқарилган ва амалда

Барча жиҳозларимиз халқаро стандартларга мувофиқ тасдиқланган хавфсизлик стандартларига жавоб беради:

МДҲ ва Жанубий-Шарқий Осиёдаги энергетика ва қурилиш бозорларида бизнинг ускуналаримиз мавжудлиги бизни заводимизнинг дилерлик ваколатхоналарини шакллантиришга имкон берди, бу эса охирги мижозни ишлаб чиқариш корхонаси билан ўзаро алоқаларини сезиларли даражада энгиллаштиради. Бизнинг ташкилотимиз HOTOMI кран манипуляторлари ва бурғулаш кранлари тизимларини етказиб беради ва уларга сифатли хизмат кўрсатишни таъминлайди, КМУ/БКУ учун оригинал эҳтиёт қисмлар омборига эга ва ташкилотларга, потенциал мижозларга тўлиқ маълумот, техник кўмакларни тақдим этади.

HOTOMI брендининг ўзига хос хусусиятлари:

  • Олдингизга қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун моделлар қаторидан ўзингизга тўғри келадиган идеал техникани танлаб олишингиз мумкин;
  • Технологияни доимий такомиллашуви, ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга, кечикишни олдини олиш ва мижоз талабини тўлиқ қондириш;
  • Ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш ва бошқариш қоидаларига қатъий риоя қилиш орқали халқаро даражадаги ISO сифат стандартлаштириш гувоҳномаси билан тасдиқланган;
  • Бизнинг техникамизнинг кўп тармоқлиги, зарурият туғилганда қўшимча вазифаларни бажариш имкониятини беради;
  • HOTOMI техникасинидан фойдаланиш пайтида мустаҳкамлик ва самардорлик жиҳатидан экстримал ҳарорат ва ҳудудларда ўзини оқлади.

Jinji Trading - сизнинг тўғри танловингиз

Буюртмангизни қолдиринг, биз сиз билан дарҳол боғланамиз

Буюртма бериш
TOP